Узбек O'zbek
Ҳоланд: «Бошиданоқ «Боруссия»га ўтишни хоҳлаганман»
Душанба, 30 Декабр
3065

«Зальцбург»дан «Боруссия» Дортмунд»га ўтган ҳужумчи Эрлинг Ҳоланд ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Мен клуб раҳбарияти ва мураббийлар билан, хусусан, Ханс-Йоаҳим Вацке, Михаэль Цорк ва Люсьен Фавр билан фаол музокаралар олиб бордим.

Бошиданоқ мен бу клубга ўтишни, ушбу йўналиш бўйича боришни ва 80 мингдан ортиқ томошабинни қабул қиладиган маҳаллий стадионнинг ажойиб муҳитида ўйнашни хоҳлаётганимни ҳис қилдим. Мен сабрсизликдан ёняпман, тезроқ майдонга тушмоқчиман», – деб Ҳоланднинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Маълумот учун, норвегиялик 19 ёшли футболчи Дортмунд клуби учун 45 млн еврога тушгани айтилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз