Узбек O'zbek
«Манчестер Юнайтед» «Лион» ҳужумчисига қизиқмоқда
Душанба, 30 Декабр
4800

«Манчестер Юнайтед» «Лион» ҳужумчиси Мусса Дембелега қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Манбанинг ёзишича, инглиз клуби Эрлинг Ҳоландни қўлга кирита олмагач, эътиборини  «Лион»нинг франциялик ҳужумчисига қаратган. «Манчестер Юнайтед» ҳужум чизиғини кучайтириш учун Мусса Дембелени шорт-листга қўшган ва уни захира варианти сифатида кўрмоқда.

Маълумот учун, Мусса Дембеле Франция чемпионати жорий мавсумида 18 ўйинда майдонга тушиб, 10та голга муаллифлик қилган. 

Олдинроқ, Дембелега Лондоннинг «Арсенал» ва Туриннинг «Ювентус» клублари ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз