Узбек O'zbek
Эден Азар «Йил иблиси» мукофотини олди
Душанба, 30 Декабр
5971

Яримҳимоячи Эден Азар Бельгия миллий жамоасининг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси сифатида «Йил иблиси» мукофотига сазовор бўлди. Бу ҳақда Бельгия Футбол Ассоциацияси хабар бермоқда.

2019 йилда Азар бельгияликлар таркибида 5та гол уриб, 7та голга ҳаммуаллифлик қилган эди.

Бельгия миллий жамоаси Евро-2020 саралаш гуруҳида 1-ўринни эгаллаб, финал босқичига чиқди. Шунингдек, ФИФА рейтингида йилни 1-ўринда якунлади.

Бельгия миллий жамоасининг лақаби «қизил иблислар» ҳисобланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз