Узбек O'zbek
Суарес Форланнинг хайрлашув ўйинида дарвозада турди
Якшанба, 29 Декабр
9699

Август ойида футболчилик фаолиятини якунлаган 40 ёшли Диего Форлан Уругвайда хайрлашув учрашувини ўтказди.

Уругвай миллий жамоаси собиқ ҳужумчисининг хайрлашув ўйинида Хуан Себастьян Верон, Хуан Роман Рикельме ва Хавьер Занетти сингари футболчилар ҳам иштирок этишди.

Майдонга «Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес ҳам тушди. Эътиборлиси, уругвайлик форвард ўйиннинг маълум қисмида ўзи учун ноодатий бўлган дарвоза чизиғида турди. Дарвозабон сифатида Луис бир нечта сейв амалга оширган бўлса-да, битта гол ўтказиб юборган.

Эслатиб ўтамиз, Форланнинг сўнгги клуби Ҳонконгнинг «Китчи» клуби бўлганди. Диего фаолияти давомида «Индепендьенте», «Манчестер Юнайтед», «Вильярреал», «Атлетико», «Интер», «Интернасьонал», «Сересо Осака», «Пеньяроль» ва «Мумбаи Сити» клубларида фаолият олиб борди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз