Узбек O'zbek
Роналду Жоковичга баландроқ сакрашни ўргатди (видео)
Якшанба, 29 Декабр
9271

Сербиялик теннисчи Новак Жокович Дубайда “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду билан биргаликда машғулот ўтказди.

“Жоковични сакрашга ўргатмоқдаман. Сен билан кўришиб, биргаликда машқ қилишдан хурсандман, дўстим”, деб ёзган Роналду ва машғулотдан видеони эълон қилган. 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Teaching @djokernole how to jump!!😅🤪💪🏽 Was a pleasure to see you and train with you my friend!!

A post shared by Cristiano Ronaldo (@cristiano) on

Икки спортчининг биргаликдаги машғулоти вақтида сакраш машқига бежизга урғу берилмаган: Роналду декабрда “Сампдория”га қарши учрашувда рақиб жамоа дарвозасига ердан 71 сантиметр баландроқ сакраб, боши билан гол урганди.     

Роналду учун бундай машқлар янгилик ҳисобланмайди – у 10 йил аввал “Манчестер Юнайтед” машғулотига ташриф буюрган ямайкалик спринтер, 8 карра Олимпия чемпиони Усейн Болтдан югуриш техникасини яхшилаш бўйича бир нечта маслаҳат олган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз