Узбек O'zbek
«Монако» Жардимга неча миллион товон пули тўлаши маълум бўлди
Якшанба, 29 Декабр
3054

«Монако» клуби ва Леонарду Жардим ўртасидаги шартноманинг бекор қилиниш шартлари маълум бўлди, дея хабар бермоқда «Monaco-Matin».

Манбанинг хабарига кўра, португалиялик Леонардо Жардим ва у билан бирга жамоани тарк этган унинг ёрдамчилари Нельсон Кальдейра, Антонио Виейра ва Хосе Барроарелар клубдан жами 8 миллион евро товон пули олишади. «Монако»да иш бошлаган Роберт Морено эса, клубда ўзининг аввалги мураббийлар штаби билан ташриф буюрди. 

Эслатиб ўтамиз, Жардим илк марта «Монако»да 2014 йилда иш бошлаган, 2018 йилда эса истеъфога чиқарилганди. Аммо клубнинг натижалари янада ёмонлашгач, 2019 йилнинг январь ойида монагасклар Жардимни яна ўз лавозимига қайтаришганди. 11 ой ўтиб, мутахассис иккинчи марта истеъфога чиқарилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз