Узбек O'zbek
Дешам «Ювентус»нинг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига умидвор
Шанба, 28 Декабр
3914

Франция миллий жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам «Ювентус»нинг бу мавсумда Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишига умидвор эканини айтди.

«Юве» кўп йиллардан бери шу мақсад сари бормоқда, умид қиламанки улар маррага етиб олишади. Жамоада сифат бор, бироқ турнирда ғолибликка даъвогар клублар ҳам кўп. Нима юз беришини кўрамиз», - деб Дешам сўзларини келтирмоқда Football Italia.

Дешам 1994-1999 йилларда «Ювентус» таркибида ўйнаган ва 1996 йили Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонган. Бундан ташқари, 2006/07 йилларда жамоага бош мураббий бўлган.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз