Узбек O'zbek
Бельгия клуби ўйин пайтида бош мураббийни истеъфога чиқарди
Шанба, 28 Декабр
7026

«Остенде» клуби Бельгия чемпионати 21-туридан ўрин олган «Шарлеруа»га қарши сафар ўйини пайтида бош мураббийини истеъфога чиқариб юборди.

Ҳисоб мезбонлар фойдасига 3:0 бўлганидан кейин, «Остенде» устози Каре Ингебригтсен раҳбариятдан истеъфо сўради. Клуб хўжайинлари эса уни ушлаб туришдан маъно йўқлигини англадилар. Натижада, ўйин тугамасидан олдин, клубнинг «твиттер» саҳифаси Ингебригтсен истеъфосини эълон қилди. Баҳс эса 5:0 ҳисобида якунланди.

Қайд қилиш жоизки, мутахассис аввалроқ Кипрнинг АПОЭЛ клуби билан келишиб қўйган экан. 20 дақиқа ўтгач, АПОЭЛ унинг бош мураббий қилиб тайинланганини эълон қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз