Узбек O'zbek
«Бавария», «Ювентус» ва «ПСЖ» «Барса» футболчисига қизиқмоқда
Шанба, 28 Декабр
9980

«Барселона» голкипери Марк-Андре тер Штеген Европанинг учта клуби қизиқишлари доирасига тушган.

El Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича, Туриннинг «Ювентус», Мюнхеннинг «Бавария» ва Парижнинг «ПСЖ» клублари «Барса»нинг 27 ёшли дарвозабонига қизиқиш билдирмоқда.

Ушбу гранд клублар тер Штеген учун «Барселона» сўраган маблағни беришга тайёр, аммо германиялик футболчи ҳали муҳитни ўзгартирмоқчи эмас. Марк-Андернинг амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар давом этса-да, футболчи клубининг янги шартномасини узайтиришга тайёр. 

Маълумот учун, тер Штеген ушбу мавсумда «Барселона» сафида 25 ўйинда майдонга тушиб, иккита голли узатмага муаллифлик қилди. Бу «Реал» яримҳимоячиси Эден Азардан битта кўп демакдир.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз