Узбек O'zbek
Видаль «Интер» билан келишувга эришди
Жума, 27 Декабр
4159

«Барселона» яримҳимоячиси Артуро Видаль Миланнинг «Интер» клубига ўтишга тайёр, дея ёзмоқда La Gazzetta dello Sport нашри.

Манбанинг ёзишича, чилилик футболчи Антонио Конте билан суҳбатдан кейин «нерадзуррилар» билан 2022 йилгача шартнома тузиш борасида келишувга эришган. 

«Энди «Интер» «Барселона» билан трансфер шартларини келишиб олиши лозим. Олдинроқ, миланликларнинг Видаль учун 12 миллион евро таклиф этгани, аммо «Барселона» чилилик футболчининг трансфери учун 20 миллион евро олишни кўзлаётгани ҳақида маълумот берилганди» - дея ёзилади хабарда.

La Gazzetta dello Sport’нинг қўшимча қилишича, Каталония клуби Видаль ўрнига «Интер»нинг италиялик 24 ёшли яримҳимоячиси Стефано Сенсига қизиқиш билдирган.

Маълумот учун, Видаль Ла Лига ушбу мавсумида 14 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5та гол ёзиб қўйди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз