Узбек O'zbek
«Реал» Икардини қўлга киритишни режалаштирмоқда
Жума, 27 Декабр
4785

«ПСЖ» ҳужумчиси Мауро Икарди ҳамон «Реал» клубининг қизиқиш доирасида турибди.

FCInterNews хабарига кўра, Мадрид клуби Икарди ва «ПСЖ» билан боғлиқ вазиятни кузатмоқда. Аргентиналик тўпурар парижликлар сафида ижарада ўйнаяпти ва мавсум охирида тўлиқ сотиб олиниши мумкин.

«ПСЖ» Икардини «Интер»дан 65 млн еврога сотиб олмоқчи. Аммо «Реал»нинг қизқиши вазиятни мураккаблаштириши мумкин. 

«ПСЖ» спорт директори Леонардо Икарди учун 5 йиллик шартномани тайёрламоқда, аммо «Реал» президенти Флорентино Перес ҳам футболчини жамоасида кўришни истаяпти.

Франция чемпионатининг бу мавсумида 26 ёшли футболчи 11та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол урган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз