Узбек O'zbek
Азарнинг «Бавария»га нега ўтмаганлиги сабаби айтилди
Жума, 27 Декабр
7405

«Челси» собиқ дарвозабони Роберт Грин Эден Азарнинг «Реал»га ўтиш олдидан «Бавария» таклифини нега рад этганлигини маълум қилди.

«Эден «Бавария» трансферини истамади. У шундай қарор қабул қилди: «Мен у ерга бормайман, чунки укам Торган Германияда ўйнайди. Бу «Эден Азар ва унинг укаси» бўлиб кетарди. У укасининг Германияда Эден Азарнинг укаси эмас, Торган Азар сифатида танилишини исташини айтди. Бу такаббурликнинг аломати сифатида кўрилиши мумкиндир, аслида эса бу олийжаноблик белгиси», - дея Гриннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда The Athletic.

Маълумот учун, Торган Азар 2015 йилдан буён Германияда тўп сурмоқда. Кўп йиллар «Боруссия» Мёнхенгладбах клубида тўп сурган Торган, ушбу мавсум бошида Дортмунднинг «Боруссия» клуби сафига қўшилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз