Узбек O'zbek
Эквадор Испания миллий жамоаси собиқ бош мураббийига таклиф билан чиқди
Пайшанба, 26 Декабр
2053

Испания миллий жамоасининг собиқ бош мураббийи Роберто Морено Эквадорни бошқариши мумкин, деб хабар беради As.

Моренонинг ўзи Европадан қолишни хоҳламоқда, аммо Эквадор футбол федерацияси унга яхши таклиф юборди. Мутахассиснинг йиллик маоши 1,3 млн еврони ташкил этиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил ёзида Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис Энрике қизининг хасталиги туфайли ўз хоҳиши билан истеъфога чиққач, Морено унинг ўрнида ишлай бошлаганди. Унинг қўл остида миллий жамоа Европа чемпионатига чиқди. Аммо ноябрь ойида Энрике ишга қайтди, Морено эса лавозимни тарк этди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз