Узбек O'zbek
Килиан Мбаппе: «Неймар ПСЖнинг асосий юлдузи, унинг ўрнини эгалламоқчи эмасман»
Сешанба, 24 Декабр
2268

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе клубдаги шериги Неймар билан муносабати ҳақида гапирди. Бу ҳақда «France Football» хабар бермоқда.

«Париж клубига илк келган вақтимда Неймар жамоанинг суперюлдузи эди. Ўртамизда ҳеч қандай тортишувлар бўлмаган. Мен унга фақат ёрдам беришни истардим. Аммо мен Франция таркибида ЖЧ-2018 ғолибига айланганимдан кейин, у эса йирик турнирни жароҳати боис ўтказиб юборгач, барча бизнинг клубдаги рақобатимиз ҳақида гапира бошлади. Ўшанда Неймар билан гаплашиб, унинг ўрнини эгалламоқчи эмаслигимни айтдим. Чинданам, ПСЖнинг асосий юлдузи бўлишни истамайман. Бизда суперюлдуз Неймар. Менинг мақсадим эса клубим ва Неймарга майдонда ёрдам бериш» - дейди Мбаппе «France Football» нашрига берган интервьюсида. 

Маълумот учун, Франция чемпионатининг 18 туридан кейин Мбаппе 11та гол уришга эришган бўлса, Неймар 8та голга муаллифлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз