Узбек O'zbek
Кавани «Атлетико» билан келишувга эришди
Душанба, 23 Декабр
4055

«ПСЖ» ҳужумчиси Эдинсон Кавани «Атлетико»га ўтишга яқин, дея хабар бермоқда таниқли журналист ва инсайдер Жанлуки Ди Марцио.

«Испан клуби 32 ёшли уругвайлик ҳужумчи билан 3 йиллик шартнома борасида келишувга эришди. Аммо, шартнома имзолангунга қадар «Атлетико» ойлик маошларнинг лимитдан ортиқ бўлмаслиги учун айрим футболчиларини сотиши керак бўлади» - дея ёзади Марцио ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. 

Ҳозирга қадар «ПСЖ» ва «Атлетико» футболчининг трансфер нархи борасида келишувга эришмаган. Каванининг парижликлар билан шартномаси 2020 йилнинг ёзида якунланиши боис, клуб уругвайлик футболчини катта бўлмаган маблағ эвазига қўйиб юборишга рози.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз