Узбек O'zbek
«Ливерпуль» – 2019 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби
Якшанба, 22 Декабр
4994

Қатарда ўтказилган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунига етди. 

Финалда Европа Чемпионлар Лигаси ғолиби «Ливерпуль» ва  Либертадорес Кубоги соҳиби «Фламенго» клублари тўқнаш келишди. Баҳснинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Қўшиб берилган бўлимларнинг биринчисида Роберто Фирминьо томонидан киритилган тўп мерсисайдликларга чемпионликни келтирди. 

Шу тариқа «Ливерпуль» ўз тарихида илк бор клублар ўртасида жаҳон чемпионига айланди. «Фламенго» 2-ўринни, «Монтеррей» эса 3-ўринни қўлга киритди.

КЖЧ-2019, финал

Ливерпуль (Англия) – Фламенго (Бразилия) 1:0
21 декабрь, «Khalifa International Stadium»
Гол: Фирминьо (99).
Ливерпуль: Алиссон, Александер-Арнолд, Гомес, Робертсон, ван Дейк, Кейта (Милнер, 99), Окслейд-Чемберлен (Лаллана, 75), Ҳендерсон, Мане, Салоҳ (Шакири, 120), Фирминьо (Ориги, 106).
Фламенго: Диего Алвес, Рафинья, Филипе Луис, Мари, Родриго Кайо, де Арраскаэта (Витиньо, 77), Жерсон (Линкольн, 102), Эвертон Рибейро (Диего, 82), Арао (Беррио, 120), Габриэл Барбоза, Бруно Энрике.
Огоҳлантиришлар: Мане (45), Салоҳ (81), Витиньо (90), Фирминьо (100), Милнер (105), Диего (112).

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз