Узбек O'zbek
Клопп клублараро жаҳон чемпионатидаги ғалабани Ойга қўнишга ўхшатди
Шанба, 21 Декабр
5254

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп клублараро жаҳон чемпионати финалидан ўрин олган «Фламенго»га қарши ўйиндан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ҳеч қачон қатнашмаган мусобақамга қандай тайёргарлик кўришниям билмайман. Бу худди Ойга қўнишга ўхшайди. Клублараро жаҳон чемпионати ғолиби – жуда зўр янграркан! 

Бу совринни қўлга киритиш имконияти ҳар доим ҳам юзага келавермайди. Кўпчилик жамоалар ҳеч қачон бундай имкониятга эга бўлмайди. Демак, бу ноёб имконият. 

Аммо ҳаяжонни, босимни сезмаяпман. Мен ғалаба қозонмоқчиман», - деб Клопп сўзларини келтирмоқда Goal.

«Ливерпуль» - «Фламенго» ўйини 21 декабрь куни соат 22:30да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз