Узбек O'zbek
Иньеста Аргентина клубига ўтиши мумкин
Шанба, 21 Декабр
2656

«Барселона»нинг собиқ яримҳимоячиси Андреас Иньеста «Эстудиантес»га ўтиши мумкин. 

Sport хабарига кўра, томонлар музокара ўтказишмоқда ва келишувга яқин туришибди.

Айни пайтда «Эстудиантес»ни Иньестанинг собиқ жамоадоши Габриэль Милито бошқармоқда. Аввалроқ Аргентина клуби  Хавьер Маскеранони ўз сафига қўшиб олган эди.

Иньеста 2018 йил ёзида «Барселона»дан Япониянинг «Виссел Кобе» клубига ўтди. Бу мавсумда 35 ёшли футболчи 23та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол урган ва шунча голга ҳаммуаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз