Узбек O'zbek
Владимир Путин: «WADA мусобақалар ўтказишни тақиқлагани йўқ – CAS қарорини кутиш керак»
Пайшанба, 19 Декабр
3330

Россия президенти Владимир Путин 19 декабрь куни анъанавий катта матбуот анжуманида, Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) ижроия қўмитаси қарорига қарамай, 2022 йилги волейбол бўйича жаҳон чемпионати Россияда ўтишини маълум қилди. Бу ҳақда Россия нашрлари хабар бермоқда.

«WADA ҳеч нарсани тақиқлагани йўқ. Улар халқаро федерацияларга мусобақаларни Россияда ўтказмасликни тавсия қилишди, холос. Футбол бўйича Европа чемпионати барибир бўлади. Чипталар аллақачон сотиб бўлинган. Волейбол бўйича жаҳон чемпионати ҳам ўтказилади. Спорт арбитраж судининг қарорини кутиш керак. Ўшанда ҳолатимиз маълум бўлади. Спортчилар тайёргарлик кўришда давом этишмоқда. Ишонаманки, йигитларимиз ғалабалари билан бизни қувонтиришади» - дейди Россия президенти.

Қайд этиш жоиз, волейбол бўйича жаҳон чемпионати 2022 йилда Россиянинг 10та шаҳрида ўтиши белгиланганди.

Эслатиб ўтамиз, Россия томонидан навбатдаги допинг қоидабузарликларига йўл қўйилиши сабабли, Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) ижроия қўмитаси Россияни тўрт йилга йирик халқаро мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилганди

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз