Узбек O'zbek
Одил Аҳмедов «Краснодар»нинг тарихдаги энг яхши футболчисини аниқлаш сўровномасига киритилди
Чоршанба, 18 Декабр
4247

Россиянинг «Краснодар» клуби ўз тарихидаги энг яхши футболчини аниқлаш бўйича сўровнома ўтказмоқда.

Қайд қилиш жоизки, номзодлар орасида Одил Аҳмедов ҳам бор. Ўзбекистонлик яримҳимоячи 2014-2016 йилларда «Краснодар» шарафини ҳимоя қилган ва жами 67та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол урган эди.  

Клуб сайтида ўтказилаётган сўровномада Маурисио Перейра, Андреас Гранквист, Фёдор Смолов, Жоаозиньо, Юра Мовсисян, Виталий Калешин, Шарль Каборе ва Вандерсон каби футболчилар ҳам бор. 

Ҳозирча Маурисио Перейра (43 фоиз) ва Андреас Гранквист (32 фоиз) катта фарқ билан олдинда боришмоқда.

Номзодларга «Краснодар» клуби сайтининг энг пастки қисми орқали овоз бериш мумкин.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз