Узбек O'zbek
ЦСКА янги ҳужумчи учун 5-6 млн евро сарфламоқчи. Клуб олдинроқ Шомуродовга қизиққанди
Чоршанба, 18 Декабр
4604

«Матч ТВ» шарҳловчиси, россиялик таниқли инсайдер Нобель Арустамян ЦСКА клубининг қишки трансфердаги режалари ҳақида гапириб ўтди.

«ЦСКА қишки трансфер ойнасида таркибини кучайтирмоқчи. Клуб январдаги трансфер кампаниясида ўнлаб миллионларни сарф этмаса-да, таркибни кучайтириш учун маълум бир маблағни ажратган. Айниқса, клуб жуда ҳам зарур бўлган янги ҳужумчи учун 5-6 миллион евро сарф этмоқчи» - дейди Москва клуби билан яқин алоқада бўлган Арустамян.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россиянинг бир қатор нашрлари ЦСКА клуби «Ростов» ва Ўзбекистон миллий жамоаси форварди Элдор Шомуродовга қизиқиш билдираётгани ҳақида маълумот тарқатишганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз