Узбек O'zbek
Максим Шацких Россия клубида иш бошлаши мумкин
Сешанба, 17 Декабр
4744

Киевнинг «Динамо» клуби собиқ бош мураббийи Александр Хацкевич Россиянинг «Ротор» клуби бош мураббийига айланди.

«Betting Insider» хабарига кўра, 46 ёшли белоруслик мураббий ўзининг собиқ ёрдамчиси Максим Шацкихни ҳам Волгоград клубига таклиф этган. Унга иккинчи мураббий сифатида иш бошлаш таклиф қилинган.

 Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ ҳужумчиси Хацкевич билан «Динамо»да иш бошлашидан аввал, бир йил муддат давомида Валерий Лобановский номидаги «Динамо» академиясида мураббий сифатида фаолият юритганди.

 Маълумот учун, «Ротор» клуби Россия биринчи дивизиони саналмиш Олимп-ФНЛ турнир жадвалида 25-турдан кейин 52 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Клуб собиқ бош мураббийи Игорь Меньшиков ўтган ҳафта жамоа билан хайрлашганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз