Узбек O'zbek
Моуриньо: «Биз АПЛда ҳатто 7-8-ўринда ҳам турмаслигимиз керак»
Шанба, 14 Декабр
3924

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Жозе Моуриньо АПЛнинг 17-туридан ўрин олган «Вулверҳэмптон»га қарши ўйин арафасида ўз фикрларини билдирди.

«Биз қаерда бўлишимиз кераклигини биламиз. Албатта, мусобақа жадвалининг иккинчи қисмида бўлмаслигимиз керак. Ҳатто 7-8-ўринда ҳам турмаслигимиз керак.

Биз ўз даражамизни биламиз ва мавсум охирида муносиб ўринни эгаллашимизга ишонамиз. Агар бу жараённи тезлаштирсак ва юқорига кўтарилишимизга имкон берадиган натижани қўлга кирита олсак, бундан яхшиси бўлмасди.

Бизга озгина вақт керак. Кўп жиҳатдан яхшиланишимиз зарур. Олға силжиймиз, чунки бизда бунинг учун қобилият ва истак бор.

Рақиб 3 йилдан бери бир мураббий бошқарувида ҳаракат қилмоқда. Улар аллақачон мураббийнинг ғояларини мукаммал ўзлаштиришган. Бизни жуда қийин ўйин кутмоқда. Албатта, уларни ҳам», – деб Моуриньонинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Маълумот учун, «Вулверҳэмптон» – «Тоттенҳэм» ўйини 15 декабрь куни бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз