Узбек O'zbek
«Бавария» президенти: «2022 йилда Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқамиз»
Шанба, 14 Декабр
2203

«Бавария» президенти Герберт Хайнер «Реал» хўжайини Флорентино Перес томонидан таклиф қилинган Суперлига ғояси ҳақидаги фикрларини айтди.

«Биз Бундеслига тарафдоримиз. Суперлига бизга умуман керак эмас. Албатта «Бавария» халқаро майдонда зафар қучишни истайди, аммо бунинг учун Чемпионлар Лигаси бор. Бу тарихан ўзини оқлаган мусобақа. 

Чемпионлар Лигасида қачон ғалаба қозонамиз? 2022 йилда финал Мюнхенда ўтказилади. Шу вақтдан кечикмаймиз», - деб Хайнер сўзларини келтирмоқда Süddeutschen Zeitung.

Аввалроқ, Перес Суперлига деб номланадиган ва йил бўйи ўтказиладиган мусобақани таклиф қилган эди. Унда Англия, Испания, Италия, Германия ва Франциядан танлаб олинган 40та жамоа 2та лигага ажратилади. Лигалар орасида жамоалар алмашинуви бўлади. Энг асосийси – иштирокчиларнинг даромади 2 баробар ошиши кўзда тутилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз