Узбек O'zbek
Румменигге: «Коутиньо борасида қарор қабул қилиш учун вақт керак»
Жума, 13 Декабр
2327

«Бавария» бош директори Карл-Хайнц Румменигге ёзда «Барселона»дан ижарага олинган яримҳимоячи Филиппе Коутиньо ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

«Коутиньонинг шартномасида сотиб олиш ҳақидаги банд бор, уни мавсум охиригача фаоллаштиришимиз мумкин. Қарор қабул қилиш учун вақт керак. Коутиньо – ажойиб ўйинчи, аммо у немис футболига кўникиши керак. Ҳозирча сабр қиламиз», – деб Руммениггенинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.

Коутиньо бу мавсумда Бундеслигада 12та ўйин ўтказиб, 3та гол урди ва 3та голга ассистентлик қилди.

Маълумот учун, Коутиньонинг ижара муддати тугагач, «Бавария» уни «Барселона»дан 120 млн еврога сотиб олиши мумкин.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз