Узбек O'zbek
Эдегор: «Месси ва Криштиану – энг яхши футболчилар. Менга Мессининг ўйин услуби ёқади»
Жума, 13 Декабр
3069

«Реал Сосьедад» яримҳимоячиси Мартин Эдегор Лионель Месси ва Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.

«Месси ва Криштиану – энг яхши ўйинчилар. Уларга қарши ўйнаш ўзгача. Менга Мессининг ўйин услуби ёқади.

У билан Криштиану – дунёнинг энг зўр футболчилари. Мессининг ўйинларини томоша қилиб, кўп нарсаларни ўрганиш мумкин. Бу ақл бовар қилмайди», – деб Эдегорнинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.

Маълумот учун, Эдегор ҳуқуқий жиҳатдан «Реал»га тегишли, у «Реал Сосьедад»да ижарада ўйнамоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз