Узбек O'zbek
ЦСКА хўжайини футболдан четлатилиб, 1 млн рубль жаримага тортилди
Жума, 13 Декабр
5948

Москванинг ЦСКА клуби президенти Евгений Гинер Россия Футбол Иттифоқи (РФИ) аҳлоқ қўмитаси томонидан қаттиқ жазоланди.

Мулозим РПЛ 19-туридан ўрин олган «Краснодар»га (1:1) қарши ўйиндан кейин ҳакамликдан норози бўлиб, РФИ ҳакамлар қўмитаси раҳбари Александр Егоровни порахўрликда айблаган, «учига чиққан муттаҳам» деб ҳақорат қилган ва ўз жонига қасд қилишни таклиф этган эди. 

РФИ аҳлоқ қўмитаси Гинерни бу сўзлари учун футболдаги фаолиятдан уч ойга четлатди, шунингдек 1 йилга шартли равишда. Бундан ташқари 1 млн рубль миқдорида жаримага тортди.

Қайд қилиш жоизки, ЦСКА хўжайини бу қарор юзасидан апелляция бериш ҳуқуқига эга.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз