Узбек O'zbek
Почеттино учун курашга яна бир клуб қўшилди
Пайшанба, 12 Декабр
10908

«Тоттенҳэм» клубининг собиқ бош мураббийи Маурисио Почеттино яқин орада яна ишга қайтиши мумкин. 

The Telegraph хабарига кўра, аргентиналик мутахассиснинг хизматига «Боруссия Дортмунд» клуби қизиқиш билдирмоқда.

«Қовоғарилар»нинг ҳозирги устози Люсьен Фавр қониқарсиз натижалар туфайли истеъфога чиқарилиши мумкин. Агар бу ҳодиса юз берса, Почеттино бош мураббий қилиб тайинланиши мумкин.

Аввалроқ Маурисио билан «Манчестер Юнайтед», «Арсенал», «Бавария» ва «Эвертон» клуби шартнома имзоламоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз