Узбек O'zbek
Юнгберг: «Бу ғалаба футболчилар учун жуда кўп нарсани англатади»
Сешанба, 10 Декабр
1802

«Арсенал» бош мураббийи Фредрик Юнгберг АПЛнинг 16-туридан ўрин олган «Вест Ҳэм»га қарши баҳсдан сўнг (3:1) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биринчи бўлимда яхши ўйнамадик, тезроқ ҳаракат қилишимиз мумкин эди. Иккинчи бўлимда эса рақиб чарчаганини ҳис қилдик ва узатмаларимиз аниқ етиб бора бошлади. Ажойиб ўйин ўтказдик. 

Кийиниш хонасида ҳамма хурсанд. Бугунги ўйинимиз ёқди, ишлашда давом этамиз. Ўзимизга ишонишимиз керак. 

Бу ғалаба футболчилар учун жуда кўп нарсани англатади. Мен улар учун хурсандман. Сўнгги икки ҳафта давомида улар жуда кучли босим остида яшашди ва бу ўйинимизда ҳам сезилди. Ғалаба – ёқимли туйғу», – деб Юнгбергнинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Маълумот учун, «Арсенал» ушбу баҳсдаги ғалаба орқали 9 ўйиндан иборат ғалабасиз сериясига нуқта қўйди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз