Узбек O'zbek
Сульшер Рэшфорд ва Роналдунинг ўхшаш жиҳатларини айтди
Сешанба, 10 Декабр
6615

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер жамоа ҳужумчиси Маркус Рэшфордни «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду билан таққослади.

«Маркусни Роналду билан солиштириш жуда осон. Иккаласида ҳам ажойиб дриблинг, тана ҳаракати ва характер бор. Рэшфорд дунёнинг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун барча имкониятларга эга. Умид қиламанки, у шу руҳда давом этади. Унинг голлари сони ҳақида гапиришни хоҳламайман. Муҳими, у рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятлар яратмоқда ва голлар урмоқда», – деб Сульшернинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Рэшфорд бу мавсумда АПЛда 16та ўйин ўтказиб, 10та гол урди ва 5та голга ассистентлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз