Узбек O'zbek
Пеллегрини: «90 дақиқа ўйнашимиз керак»
Сешанба, 10 Декабр
2024

«Вест Ҳэм» бош мураббийи Мануэль Пеллегрини АПЛнинг 16-туридан ўрин олган «Арсенал»га қарши ўйиндан сўнг (1:3) ўз фикрларини билдирди.

«60 дақиқа давомида устунлик қилдик, кейин назоратни йўқотишимиз туфайли ютқаздик. Албатта, кўпроқ гол уриш муҳим эди. Аммо биз уддалай олмадик, «Арсенал»га имконият бердик. Нега бундай бўлаётганига кўп сабаблар бор, ҳамма нарсани ва ҳар бир ўйинни кўриб чиқиш керак. Афсуски, баъзи нарсаларни нотўғри қиляпмиз. 

Ишончим комилки, вазиятни тўғрилай оламан. 65 дақиқа эмас, 90 дақиқа ўйнашимиз керак. Буни ҳал қилишга имкон бўладими? Бу менга боғлиқ эмас», – деб Пеллегринининг сўзларини келтиради Sky Sports.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз