Узбек O'zbek
Мбаппе «ПСЖ» раҳбариятига босим ўтказмоқда
Сешанба, 10 Декабр
11393

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе клуб раҳбариятига босим ўтказмоқда, деб ёзади Marca.

20 ёшли француз сўнгги ўйинларда тез-тез захирага олинаётганидан норози ва ўзига худди суперюлдуз каби муомала қилинишини истаяпти.

«ПСЖ» раҳбарияти Мбаппе билан янги шартнома имзоламоқчи, аммо Килиан ҳозирча бунга ҳеч қандай муносабат билдирмаган.

Аввалроқ, Мбаппе билан «Реал» клуби қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Бу мавсумда Килиан «ПСЖ» таркибида барча мусобақаларда 15та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол урган ва 5та голга ҳаммуаллифлик қилган. Transfermarkt портали унинг трансфер қийматини 200 млн еврога баҳолаяпти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз