Узбек O'zbek
«Манчестер Сити» Гвардиоланинг кетишига тайёрланмоқда
Сешанба, 10 Декабр
14676

«Манчестер Сити» клуби бош мураббий Хосеп Гвардиолани истеъфога чиқариш имкониятини ўрганмоқда.

Mirror хабарига кўра, испаниялик мутахассис мавсум охирида клубни тарк этиши мумкин. 

«Манчестер Сити» Гвардиоланинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган мутахассисни излаяпти. Клуб раҳбарияти фикрига кўра, мураббий клуб билан энг юқори чўққига чиқиб бўлган. 

Хосеп 2016 йилдан бери «Манчестер Сити»да ишлаяпти. Англия Премьер-Лигасининг 16 туридан кейин «шаҳарликлар» 32 очко билан жадвалда учинчи ўринни эгаллаб туришибди. Пешқадам «Ливерпуль» ҳисобида 46 очко бор. Гвардиоланинг шартномаси 2021 йил ёзига қадар амал қилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз