Узбек O'zbek
Лэмпард «Лилль»га қарши ўйиндан аввал ўз фикрларини билдирди
Сешанба, 10 Декабр
2496

«Челси» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи сўнгги туридан ўрин олган «Лилль»га қарши баҳсдан олдин ўз фикрларини билдирди.

«Гуруҳдан чиқишимизни кутишаётганини тушунаман, аммо бу оғир гуруҳ эди. Бизда ёш жамоа бор. Биринчи ўйинда ютқаздик, қийинчиликларга дуч келдик ва ҳозирги вазиятимизга келгунча яхши курашдик. Биз ҳали ҳам ишлашимиз, майдонга чиқиб ғалаба қозонишимиз керак.

Жамоа бирор нарсага эришиши учун, айниқса, ёш йигитлар учун имкониятлар мавжуд. Менга бу ўйиннинг босими, плей-офф баҳси ҳақида гапириш ёқади. Агар бу ерда яхши ўйин намойиш қила олсак, бизда шунга ўхшаш оқшомлар кўп бўлади.

Бу ўйинлар футболчилар учун жуда муҳимдир, чунки улар ҳам ўзларининг, ҳам жамоанинг муваффақиятларини белгилаб беришади. Чемпионлар Лигасининг кейинги босқичига чиқиш футболчилар учун ривожланиш нуқтаси бўлади», – деб Лэмпарднинг сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.

Маълумот учун, «Челси» – «Лилль» ўйини бугун, 10 декабрь куни бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 01:00да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз