Узбек O'zbek
Конте: «Барселона»нинг босимсиз ўйнаши бизга муаммо бўлиши мумкин»
Сешанба, 10 Декабр
2828

«Интер» бош мураббийи Антонио Конте Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги туридан ўрин олган «Барселона»га қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдирди.

«Қийин ўйин бўлмайди деб ўйласак, аҳмоқ бўламиз. Тўп бизда бўлганда, рақибга қийинчилик туғдиришга ҳаракат қиламиз. «Барса» – Чемпионлар Лигасини ютишни мақсад қилган тўрт ёки бешта клубдан бири. Бу жуда кучли жамоа. Улар гуруҳда биринчи ўринни эгаллашганини ва босимсиз ўйнашларини билишади. Бу биз учун муаммо бўлиши мумкин. Боримизни беришимиз керак, лекин биламизки, бу ҳам етарли бўлмаслиги мумкин.

Биринчи ўйиндан кейин орадан икки ой ўтди. Бу вақт ичида яхшиландик, ўсдик, баъзи нарсалар ўзгарди. Рақибга босим ўтказишга ҳаракат қиламиз», – деб Контенинг сўзларини келтиради Мarca.

Маълумот учун, «Интер» – «Барселона» ўйини 10 декабрь куни бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 01:00да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз