Узбек O'zbek
Абрамович «Челси»ни сотишдан бош тортди
Сешанба, 10 Декабр
5522

Лондоннинг «Челси» клуби хўжаини Роман Абрамович АҚШнинг «Лос-Анджелес Доджерс» клуби эгаси Тодду Боэлига футбол клубини сотишни истамади, дея хабар бермоқда «The Wall Street Journal».

«Америкалик миллиардер Тодд Боэли Лондон клуби учун Абрамовичга 3 миллиард АҚШ доллари таклиф этган, аммо бу россиялик бизнесменни қаноатлантирмаган. Музокаралар буткул якунлангани йўқ, вақт ўтиб яна давом этиши мумкин» - дейилади манбада.

Олдинроқ Роман Абрамович Буюк Британиялик тадбиркорнинг клубни сотиб олиш борасидаги таклифига ҳам рад жавобини берганди.

Эслатиб ўтамиз, россиялик миллиардер «Челси» клубини 2003 йилда 150 миллион евро эвазига сотиб олганди. Бу вақт оралиғида «Аристократлар» 5 карра Англия чемпиони, 5 марта Англия Кубоги соҳиби ва икки марта Суперкубок ғолибига айланишди. Шунингдек, «Челси» Чемпионлар лигасида ғолиб бўлган Лондоннинг илк клуби бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз