Узбек O'zbek
Уммон миллий жамоаси сардори Буффондан ўзиб кетди
Душанба, 09 Декабр
5300

Уммон миллий жамоаси сардори Аҳмад Муборак Қатарда ўтказилган Кўрфаз Кубогида 3та ўйинда майдонга тушди.

Натижада, 34 ёшли футболчи миллий жамоадаги ўйинлари сонини 179тага етказиб олди. Бу футбол тарихидаги иккинчи, Осиёдаги биринчи кўрсаткичдир.

Аҳмад Муборак бу билан италиялик Жанлуижи Буффон (176), мексикалик Клаудио Суарес (177) ва саудиялик Муҳаммад Ад-Деайа (178) натижасидан ўзиб кетиб, мисрлик Аҳмад Ҳасандан (184) кейинги ўринда турибди.

Агар футболчи фаолиятини якунламаса, катта эҳтимол билан дунё рекордини янгилаши мумкин.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз