Узбек O'zbek
«Ростов» сентябрь ва октябрь ойлик маошларини берди
Душанба, 09 Декабр
12575

Молиявий муаммоларни бошдан ўтказаётган «Ростов» клуби футболчилар олдидаги қарзларини уза бошлади. Бу ҳақда «Betting Insider» хабар бермоқда.

«Россия Премьер-лигаси 19-тури доирасидаги «Спартак»га қарши учрашув олдидан «Ростов» клуби раҳбарияти жамоа аъзолари олдидаги сентябрь ва октябрь ойи учун ойлик маоши қарздорлик ҳолатини бартараф этди. Шунингдек, футболчиларга мукофот пуллари ва бошқа тўловлар бўйича қарздорликлар ҳам тез орада ёпилиши маълум қилинди» - дея ёзилади манбада.

Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойида «Ростов» бош мураббийи Валерий Карпин клубнинг футболчилар олдида уч ойлик маошдан қарзи борлигини маълум қилганди.

Маълумот учун, Элдор Шомуродов иккита голга ҳаммуаллифлик қилган сўнгги тур ўйинида «Ростов» Москвада «Спартак» устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз