Узбек O'zbek
Моуриньо собиқ шогирдини «Тоттенҳэм»га олиб келмоқчи
Душанба, 09 Декабр
10428

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Жозе Моуриньо яна Марвон Феллайни билан бирга ишламоқчи. Бу ҳақда Les Sports нашри хабар бермоқда.

Португалиялик мутахассис 2016-2018 йилларда 32 ёшли бельгиялик ҳавбек билан «Манчестер Юнайтед»да бирга ишлаганди, у собиқ шогирди билан АПЛга қайтиш масаласини муҳокама қилган.

Феллайни Моуриньо истеъфога чиқарилганидан кейин Хитойинг «Шаньдун Лунэн» клубига йўл олганди.

Моуриньо Феллайнини харид қилишни қишки трансферлардаги асосий режаси қилиб белгилаган, у «Тоттенҳэм»да у каби хусусиятларга эга футболчи йўқ деган тўхтамга келган.

Феллайнининг хитойликлар клуби билан шартномаси кейинроқ яна бир йилга узайтиришни назарда тутган ҳолда 2021 йил декабрига қадар тузилган.

Жорий мавсумда ушбу футболчи Хитой чемпионатида 22 ўйинда майдонга тушиб, 8 гол урган ва 3 голга узатма берган. 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз