Узбек O'zbek
ФИФА Россиянинг халқаро мусобақалардан четлатилиши ҳақидаги қарорга изоҳ берди
Душанба, 09 Декабр
12080

ФИФА Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) томонидан Россиянинг йирик халқаро турнирлардан четлатилиши ҳақидаги қарорга изоҳ берди.

«ФИФА WADA ижро қўмитасининг бугунги қарорини инобатга олди. Биз WADA ва Ёзги олимпия халқаро федерациялари ассоциацияси билан алоқадамиз. Бу санкцияларнинг футболга ҳам тегишли экани бўйича қарорни мазкур ташкилотлар билан бамаслаҳат қабул қиламиз», - деб хабар берди ФИФА матбуот хизмати.

Аввалроқ Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) ижро қўмитаси Россия спортчиларини ўз байроғи ва мадҳияси остида тўрт йил муддатга йирик халқаро мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилган эди. Бунга Россия томонидан навбатдаги допинг қоидабузарликларига йўл қўйилиши сабаб бўлди. Гап Москва антидопинг лабораторияси маълумотлари сохталаштирилиши ҳақида бормоқда. 

Энди россиялик спортчилар 2020 йилги Токио (ёзги) ва 2022 йилги Пекин (қишки) Олимпиадасида, шунингдек, барча жаҳон чемпионатларида фақат нейтрал мақомда иштирок этадилар. Россия байроғи тақиқ остида бўлади, ғолиб бўлган спортчилар шарафига Россия мадҳияси янграмайди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз