Узбек O'zbek
Моуриньо: «Идеал ўйин кўрсатдик, йигитларга бир кунлик дам бераман»
Якшанба, 08 Декабр
3546

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Жозе Моуриньо АПЛнинг 16-туридан ўрин олган «Бёрнли»га қарши ўйиндан сўнг (5:0) ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ажойиб кун. Жароҳатлар йўқ, қуруқ ўйин, голлар, идеал футбол. «Бёрнли» бош мураббийи Шон Дайч ўйиндан кейин менга жамоамиз жуда яхши эканлигини айтди. Бунинг учун унга раҳмат айтаман. Бу жамоага қарши ўйнаш қийин, аммо биз жуда яхши эдик. Эртага йигитларга дам олиш имконини бераман. 

Сон ажойиб гол урди. Мен «Барселона»да жаноб Робсон билан бирга ишлаганимда Роналдо худди шундай гол урганди», – деб Моуриньонинг сўзларини келтиради BBC.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз