Узбек O'zbek
«Лестер» қаторасига 8 ўйинда ғалаба қозонди
Якшанба, 08 Декабр
2213

«Лестер» Англия чемпионатининг 16-турида «Астон Вилла»ни йирик ҳисобда мағлуб этди (4:1).

Шимолий ирландиялик мутахассис Брендан Рожерс қўли остидаги жамоа бу ғалаба эвазига ғалабали сериясини 8 ўйинга етказди. «Тулкилар» жамоаси сўнгги марта 5 октябрь куни «Ливерпуль»га мағлуб бўлганди (1:2).

«Лестер» ўтган турларда «Бёрнли» (2:1), «Саутҳемптон» (9:0), «Кристал Пэлас» (2:0), «Арсенал» (2:0), «Брайтон» (2:0), «Эвертон» (2:1) ва «Уотфорд» (2:0) жамоаларини ожиз қолдирди.

Жамоа мавсумда самарадорлик бўйича ҳам ажойиб кўрсаткич қайд этмоқда - жамо 16 ўйинда 39 гол уриб, 10та гол ўтказиб юборган.

«Лестер» айни вақтда АПЛ турнир жадвалида 16 ўйиндан 38 очко тўплаган ва иккинчи ўринда жойлашган, учинчи ўриндаги «Манчестер Сити» 6 очко ортда қолдирилган. Жамоа турнир жадвали пешқадами «Ливерпуль»ни 8 очколик фарқ билан таъқиб этмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз