Узбек O'zbek
Лэмпард мағлубият сабабларини айтди
Якшанба, 08 Декабр
5367

«Челси» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард АПЛнинг 16-туридан ўрин олган «Эвертон»га қарши баҳсдан сўнг (1:3) ўз фикрларини билдирди. 

«Ҳимояда бундай ўйнаш мумкин эмас. Биз тез-тез рақиб майдончасига бордик, аммо бир марта гол урдик. Улар эса бир неча марта келишди ва хатоларимиз туфайли гол уришди. Рақибга уч марта тўп киритишига рухсат бердик.

Яна бир нарса – жисмоний кураш. Агар яккакурашларда ютмасангиз ва тўп учун курашмасангиз, «Гудисон Парк» каби ўйингоҳларда ғалаба қозониш жуда қийин бўлади», – деб Лэмпарднинг сўзларини келтиради Мetro.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз