Узбек O'zbek
Кайл Уокер: «Пеп айбдор эмас, ҳимоя жавобгарликни зиммасига олиши керак»
Якшанба, 08 Декабр
2505

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Кайл Уокер АПЛнинг 16-турида «Манчестер Юнайтед»га қарши баҳсдаги мағлубиятдан сўнг (1:2) ўз фикрларини билдирди.

«Биз, ҳимоячилар, жавобгарликни ўз зиммамизга олишимиз керак. Дарвозамиз дахлсизлигини қуруқ сақласак, ҳужумчиларимиз кўпроқ гол уришади.

Рақибнинг ўйин режаси бор эди ва у иш берди. Уларда қарши ҳужумларда муаммо туғдирадиган тезкор ўйинчилар бор. Улар бугун ўзларини кўрсатишди, бу – ҳақиқат. 

Сиз мураббийни айблай олмайсиз. У кўплаб совринларни ютган. Айб унда эмас.

«Ливерпуль» билан курашиш қийин бўлади, улар ажойиб формада. Улар ғалаба қозонмоқда, биз эса йўқ. Фарқ жуда катта, аммо охиригача курашамиз», – деб Уокернинг сўзларини келтиради BBC.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз