Узбек O'zbek
Гвардиола: «Ютқаздик, аммо жамоамни табриклайман»
Якшанба, 08 Декабр
8125

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛнинг 16-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйиндан сўнг (1:2) ўз фикрларини билдирди.

«Ҳа, биз 1:2 ҳисобида ютқаздик, аммо жамоамни табриклайман. Шогирдларим ажойиб ўйнашди.

Рақиб жуда тез ҳаракат қилди ва баъзида саросималик туфайли тўп йўқотдик. «Манчестер Сити» кўп бор уриниб кўрди. 

Чемпионлик пойгасига келсак, олдинга интилишимиз керак. Вазият қийин, чунки рақибнинг ажойиб серияси бор. Улар 16та ўйиннинг 15тасида ғалаба қозонишди.

Бир жамоа эканлигимизни биламан. Мен бу йигитлар билан ишлашдан хурсандман. Ҳаракат қилдик, афсуски, кечроқ гол урдик ва натижани ўзгартира олмадик», – деб Гвардиоланинг сўзларини келтиради BBC.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз