Узбек O'zbek
Моуриньо Матични «Тоттенҳем»да кўрмоқчи
Шанба, 07 Декабр
2607

«Манчестер Юнайтед»да асосий таркибдаги ўрнини йўқотган Неманья Матич январдаги трансфер ойнасида клубни тарк этиши мумкин, дея хабар бермоқда «Bleacher Report».

«Сербиялик ярим ҳимоячига Италиянинг «Интер» клуби жиддий қизиқиш билдираётган эди, ҳозирга келиб даъвогар клублар сони ошди. Матич учун курашга «Тоттенҳэм» ҳам қўшилган. Жозе Моуриньо собиқ шогирдини ўз клубида кўрмоқчи» - дейилади манбада.

Маълумотларга кўра, «Манчестер Юнайтед» 31 ёшли футболчисини асосий рақобатчиларидан бирига қўйиб юборишга қарши эмас. Манчестерликлар раҳбарияти сербиялик футболчини 15 миллион фунт стерлинг эвазига Лондон клубига қўйиб юборишга тайёр.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз