Узбек O'zbek
Карлос Тевес: «Месси Криштиану каби машғулотдан бир соат олдин спортзалга келиши шарт эмас эди» 
Шанба, 07 Декабр
8866

«Бока Хуниорс» ҳужумчиси Карлос Тевес Криштиану Роналду ва Лионель Мессини таққослади.

«Месси Криштиану каби машғулотдан бир соат олдин спортзалга келиши шарт эмас эди. Криштиану рақиблардан қандай қочишни ўрганди, Месси фақат жарималар тепиш бўйича машқ қиларди. Лео ҳеч қачон икки ёки учта рақибдан қандай узоқлашишни машқ қилмаган, бу унда туғма эди.

Криштиану ўзи бўлиш учун кўп ҳаракат қилди. Албатта, Месси ҳам. Аммо Мессининг қилаётган иши ҳаттоки профессионал футболчиларни ҳайратда қолдиради», – деб Тевеснинг сўзларини келтиради ESPN.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз