Узбек O'zbek
Гвардиола: «Жезуснинг голларига муҳтожмиз»
Шанба, 07 Декабр
1615

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛнинг 16-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйиндан олдин жамоа ҳужумчиси Габриэл Жезус ҳақида фикр билдирди.

«Жезуснинг голларига муҳтожмиз, чунки сўнгги ўйинда унинг голлари туфайли ғалаба қозондик. У ўз олдига ҳар ўйинда голлар уришни мақсад қилиб қўйган. 

Барча футболчилар ўзларининг етарлича кучли эканликларига ишонишлари ва буни майдонда кўрсатишлари керак. Ҳар доим шундай бўлиб келган. Агар ўйинчилар голлар уришса, дарвозабон ўз дарвозасидан тўп ўтказмаса, ишонч янада ошади», – деб Гвардиоланинг сўзларини келтиради BBC.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз