Узбек O'zbek
Футзал бўйича Осиё чемпионати тақвими тасдиқланди. Ўзбекистон 5 кун ичида Индонезия, Хитой ва Баҳрайнга қарши ўйнайди
Шанба, 07 Декабр
1949

2020 йилнинг 26 февраль – 8 март кунлари Туркманистон пойтахти Ашхободда футзал бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

6 декабрь куни мазкур мусобақанинг финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қуръа натижаларига кўра, Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси «C» гуруҳидан ўрин олди. Футзалчиларимизга гуруҳда Баҳрайн, Хитой ҳамда Индонезия терма жамоалари рақиблик қилади.

Бугун, 7 декабрь куни қитъа футбол конфедерацияси футзал бўйича Осиё чемпионати-2020нинг тақвимини тасдиқлади, дея хабар берди ЎФА матбуот хизмати.

Футзал бўйича Осиё чемпионати:
1-тур: 
27 феврал | “Жанг санъатлари аренаси”
Ўзбекистон – Индонезия

2-тур 
29 феврал | “Жанг санъатлари аренаси”
Хитой – Ўзбекистон

3-тур 
2 март | “Жанг санъатлари аренаси”
Ўзбекистон – Баҳрайн

Чорак финал
4 март | “Жанг санъатлари аренаси”

“C” гуруҳи ғолиби – “D” гуруҳи 2-ўрин 
“D” гуруҳи ғолиби – “C” гуруҳи 2-ўрин 

Ярим финал
6 март | “Асосий усти ёпиқ арена”

Финал / 3-ўрин учун ўйин / 5-ўрин учун ўйин

8 март | “Асосий усти ёпиқ арена”.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз