Узбек O'zbek
ЎФА Ўзбекистон - Беларусь ўйини ўтказилишини тасдиқлади
Шанба, 07 Декабр
2334

Ўзбекистон миллий жамоаси февраль ойидаги йиғин давомида Беларусь билан ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида Беларусь футбол федерацияси матбуот хизматига таяниб, маълумот бергандик. ЎФА матбуот хизмати ушбу баҳс ўтказилишини расман тасдиқлади.

«ЖЧ-2022 саралаш учрашувларига жиддий тайёргарлик олиб бориш мақсадида миллий жамоамиз феврал ойида БААда йиғин ўтказади. Мазкур йиғин доирасида Беларусь миллий жамоаси билан учрашув ўтказиш режалаштирилган. Ўйин 23 феврал куни Дубайда ташкил этилиши кутилмоқда» - дейилади ЎФА хабарида.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз